» » «Кўзмунчоқ» болаларнинг севимли масканига айланади

«Кўзмунчоқ» болаларнинг севимли масканига айланади

Туманимизнинг “Урганжи” маҳалласида “Кўзмунчоқ” номли оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси ишга тушди. Ушбу уй-боғчанинг очилиш маросими байрам тусини олди. Тадбирга тўпланганларни ва муассаса тарбияланувчиларини 3-сектор раҳбари, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Ботирали Санақулов қизғин табриклаб, алвон лентани қирқди. Шунингдек, туман ҳокими ўринбосари Жасур Болтаев, туман мактабгача таълим бўлими мудири Дилшод Сатторов сўзга чиқиб, уй-боғчанинг афзалликлари, юртимизда болалар тарбиясига яратилаётган имкониятлар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
– Таълим муассасамизга 25 нафар ўғил-қизни қабул қилдик, – дейди мудира Дилрабо Тўхтаева, – уларнинг барчасига бир хил кийим-бош тиктирдик. Бу ерда болаларнинг дам олишлари, овқатланиши, машғулотлар ўтказишлари учун барча шарт-шароитлар яратилган, ҳовлисида мўъжазгина фаввора ишлаб турибди. Болаларга инглиз ва рус тиллари чуқур ўргатилади, улар мусиқа фанидан ҳам сабоқ оладилар. Замонавий жиҳозланган хоналар, 20 турдаги турли ўйинчоқлар улар ихтиёрига берилган. Асосийси, 5 нафар қишлоқ қизлари муқим иш ўринларига эга бўлишди. Ишонтириб айтаманки, “Кўзмунчоқ” болаларнинг севимли масканига айланади.
Маросимда маҳаллий санъаткорлар тадбир иштирокчиларига ўз чиқишларини намойиш этишди.
Иззатулла НОРҚУВВАТОВ.

комментариев