» » Маҳалламиз тадбиркорлари аҳолига арзон нархларда парҳез гўшт маҳсулотлари етказиб беришмоқда

Маҳалламиз тадбиркорлари аҳолига арзон нархларда парҳез гўшт маҳсулотлари етказиб беришмоқда

  Мамлакатимизда халқимиз фаровонлигини ошириш, аҳолининг бандлигини таъминлаш учун имконият эшиклари кенг очиб берилган. Бундан унумли фойдаланётган маҳалламиз аҳли ҳам тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келмоқда. Банк кредити асосида оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш, иссиқхона хўжалигини ташкил этиш, деҳқончилик, паррандачилик, чорвачилик соҳалари билан шуғулланувчилар сони йилдан-йилга ошиб бормоқда.

Шулардан бири Эргаш ака Баракаев 2017 йилда гўшт учун броллер товуқларини етиштиришни йўлга қўйган эди. Ўтган даврда унинг издошлари сафи янада кенгайди. Маҳалладошларимиздан Қувонч Нуруллаев, Азим Бобоноров, Фазлиддин Тўхташев, Алишер Жўраевлар ҳам 100 тадан 400 тагача броллер жўжа боқиб, 40-45 кунда уларни тайёр парҳез парранда гўшти ҳолига келтиришмоқда.

Бундай тадбиркорларнинг саъй-ҳаракати билан маҳалламизда парранда гўшти бозордагига нисбатан арзонлашди. Улар аҳолидан орттириб, туманимиз бозорларини ҳатто, қўшни Навоий шаҳри аҳолисини ҳам парҳез гўшт маҳсулоти билан таъминлаб келишмоқда. Шу билан бирга улар товуқлар етилганидан сўнг бозорга гўшт сифатида чиқариш жараёнида маҳалламиз аҳли ичидан ишчилар ёллашади. Бу эса меҳнатдан қочмаган кишининг рўзғорига қўшимча даромад келтирмоқда. Тадбиркорларимиздан ўрнак олиб, турли соҳаларда тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган маҳалламиз ёшлари сафи тобора кенгайиб бормоқда.

комментариев