» » Мактабимиз чемпионлари

Мактабимиз чемпионлари

  Мамлакатимизда ёш авлодни ҳар томонлама баркамол инсонлар сифатида вояга етказиш мақсадида уларнинг билим савиясини ошириш, маънавиятини юксалтириш билан бирга жисмоний баққуват ва соғлом қилиб тарбиялашга катта эътибор берилмоқда. Бунинг учун эса барча шарт-шароитлар яратиб берилган.

Тумандаги 5 мактабда ҳам дарс машғулотларидан сўнг ташкил этиладиган кўплаб тўгараклар фаолият олиб бормоқда. Шулардан бири туман болалар ўсмирлар спорт мактаби мураббийи Тўхтамурод Исматов томонидан ташкил этилган «Қўл жанги» спорт тўгарагидир. Бу тўгаракка нафақат ўқувчилар, балки маҳалла ёшлари ҳам қизиқиш билан қатнашмоқда.

Қисқа даврда маҳоратли мураббий шогирдларига ушбу спорт турининг сир-асрорларини қунт билан ўргатгани сабабли ёшлар ўртасида республика ва вилоят турнирлари ғолиблари етишиб чиқди. Улар сирасига Акбар Холиқулов, Ҳусниддин Баҳодиров, Жаҳонгир Хушматов, Бунёд Бобомуродов, Мирза Эшпўлатов, Сардорбек Болтаев, Бекназар Мелиев каби ўқувчиларни киритиш мумкин.

Шу билан бирга мураббий Т.Исматов мактаб жисмоний тарбия фани ўқитувчилари М. Халилов ва М. Ҳожиев билан ҳамкорликда ўз шогирдлари билан турли байрам тадбирларида ҳам спортнинг оммавийлигини ошириш мақсадида кўргазмали чиқишлар билан иштирок этишмоқда.

комментариев