» » Ватанга хизмат маҳалладан бошланади

Ватанга хизмат маҳалладан бошланади

Туман мудофаа ишлари ва ички ишлар бўлимлари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамкорлигида Республикамиз Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги “Жамоат хавфсизлигини   таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш бўйича амалий ишлар қилинмоқда. 

Жумладан, яқинда маҳалла фуқаролар йиғинларида муддатли ҳарбий хизматга бориш, ички ишлар органларида ишлаш, шунингдек, ҳарбий ва ички ишлар идоралари таълим муассасаларига ўқишга кириш ниятидаги номзодлар ҳамда бевосита маҳалланинг осойишталигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлашда ўз ҳиссасини қўшиш истагини билдирган ёшлар билан учрашув ўтказилди. 

Зиёвуддин шаҳарчасидаги 25-болалар мусиқа ва санъат мактабининг фаоллар залида бўлиб ўтган ушбу давра суҳбатида муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ҳамда “Фидойи ёшлар” отрядига аъзо бўлган ёшларнинг бурчлари, вазифалари ва уларга  бериладиган имтиёзлар тўғрисида мутахассислар томонидан тушунчалар берилди.
Китоб ярмаркаси ташкил этилди
Ёшларни бўш вақтларида китоб ўқишга ундаш, уларни китобхонликка қизиқтириш, шу орқали дунёқарашини кенгайтириш ҳамда уй ва коллеж кутубхоналари фондини бойитиш мақсадида Пахтачи автомобиль ва йўллар касб-ҳунар коллежида “Фарзандингизга китоб совға қилинг” акцияси ўтказилди. 
Коллеж ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари қатнашган ушбу тадбирда ярмаркадан китоблар сотиб олиниб, ёшларга совға қилинди.   
Ёқубжон ЭШНАЗАРОВ,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши бош мутахассиси.

комментариев