» » Маҳлиёга ҳавасманд ёшлар кўп

Маҳлиёга ҳавасманд ёшлар кўп

Коллежимизда “Ёш китобхон” танловининг биринчи босқичи бошланди. Танлов уч шартдан иборат бўлиб, китобхон ёшларимиз биринчи шарт бўйича баҳо олиб боришди. Танловнинг нуфузини ошириш учун коллеж маъмурияти томонидан 1-ўринга 300 минг, 2-ўринга 200 минг ва 3-ўринга 100 минг сўм пул мукофоти бериладиган бўлди.
Танловнинг очилиш маросимида “Ёш китобхон” танловининг республика босқичида ғолиб чиқиб, Президент совғаси – “Спарк” автомашинаси билан тақдирланган 24-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Маҳлиё Ўроқова ҳам қатнашиб, бадиий асарлар ўқишнинг аҳамияти, эзгу-мақсадга эришиш учун вақтдан унумли фойдаланиш зарурлиги хусусида гапирди.
Шунингдек, тадбирда туман ҳокими ўринбосари Жасур Болтаев ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Шаҳобиддин Халиловлар ҳам қатнашдилар.
Илмгоҳимизда Маҳлиёга ҳавасманд ёшлар кўп. Уларнинг бадиий ва илмий китобларни тинмай мутолаа қилишлари ҳамда келажакда етук мутахассислар бўлиб улғайишлари учун барчамиз масъулмиз.
Гулжаҳон ҲОЛИҚОВА,
Пахтачи педагогика коллежи директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари.

комментариев