» » Буюк алломаларга эҳтиром

Буюк алломаларга эҳтиром

Барча жойларда бўлгани каби мактабимизда ҳам буюк бобокалонларимиз, сўз мулкининг султони мир Алишер Навоий ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудлари кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Билим масканининг 5–11-синфлари ўқувчилари иштирок этган ушбу тадбирда ёшларимиз шоир боболаримизнинг рубоий, ғазал, шеърларини ёд айтишди. Айниқса, Навоий ва Бобур ҳаётини акс эттирувчи саҳна кўринишлари тадбирга йиғилганларда катта таассурот қолдирди.
Мактаб директори Н. Шукурова тадбир сўнгида «Нон иси» саҳна кўриниши иштирокчилари ва Навоий ҳамда Бобур сиймоларини саҳнада гавдалантирган ўқувчилар иқтидорига юқори баҳо берди. Шунингдек, тадбирни тайёрлашда фаоллик кўрсатган она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси М. Исломова ҳамда 5 ва 11-синф ўқувчилари, уларнинг синф раҳбарларига миннатдорчилик билдирди.
Ҳамид ЭШДАВЛАТОВ,
24-умумий ўрта таълим мактаби директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари.

комментариев